Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

-  Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

-  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

-  ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

- ёшга доир пенсия олувчилар.

Айтиш жоиз,  давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди. Бу ҳақида Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бермоқда