Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.
“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади.