Сўнгги уч ой ичида Наманган вилоятида 75 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, мингга яқин кичик корхоналар қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу бир йил ичида 42 мингдан ортиқ реал янги иш ўрнини пайдо қилади.
Айнан шу тажрибани ўрганиш, ўзларида қўллаш учун Республика ҳудудларидан мутасадди раҳбарлар ташрифлари узилмаяпти.
Ўтган ой охирида Хоразм ва Фарғона вилоятларининг барча туманлари ҳокимлари келиб иш ўрганиб кетдилар. Январь ойида Навоий ва Бухоро вилрятларидан катта гуруҳда меҳмонлар келиши кутилмоқда. Шу тариқа Наманган вилрятида туризмни янги йўналиши - «Саноат туризми»га асос солинди.
Ҳурматли, ҳокимлар! Ўз ҳудудингизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни истасангиз, Наманган келиб иш ўрганиб кетинг!