Ҳодиса Блинова кўчасида содир бўлган. Ҳодисанинг тахминий сабаби газ портлаши бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Telegram-каналлари хабар берди.

10 қаватли турар-жой биносининг кириш қисмида портлаш содир бўлди. Саратовдаги кўп қаватли уй вайроналари остида одамлар бўлиши мумкин. 30 дан ортиқ хонадон шикастланган.

Россия ижтимоий тармоқларида Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. Хусусан, жабрланганлардан бири, аёл киши шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Ўлганлар орасида бир нафар бола ҳам борлиги маълум.

Портлаш оқибатида қўшни уй, ўнлаб машиналар зарар кўрди. Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келди.

Блиновадаги кўп қаватли уй ёнидан ўтаётган йўловчилар устига уйнинг бир қисми қулаб тушди. Улар орасида жабрланганлар бор.

Mash telegram-каналининг хабар беришича, портлаш газ қувури томонида содир бўлган – у уй яқинидаги йўлдан ўтган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларнинг қўшимча қилишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Саратовдаги кўп қаватли уй вайроналари остида 10 киши қолган. Ўлганлар сони ортиши мумкин.

Бурчак томондан кираверишдаги хонадонлар 1-қаватдан 10-қаватга тушиб кетган. Кейинчалик қулаш хавфи туфайли уйнинг барча аҳолиси эвакуация қилинди, деб хабар беради korrespondent.net.