8 407 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи мазкур муассасани қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Сирдарё вилоят ягона буюртмачи ташкилот инженеринг компанияси буюртмаси асосида вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган «Ривож Нур» қурилиш ташкилоти қурувчилари мазкур муассасани янги лойиҳа асосида нолдан қуриб, замон талабига жавоб берар даражада қуриб, бугун фойдаланишга топширди.
Сардобалик тиббиёт ходимлар энди янги, барча шарт шароитларга эга бўлган тиббиёт муассасада фаолият кўрсатиб, Юртдош ва Дўстлик маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.