Мазкур рейсда Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон аэропортлари” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ парвоз қилди, деб ёзади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ишчи гуруҳ томонидан Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг «АТР-72» ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди.

Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудга жалб этилган туристларни ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича «ATR-72», «Let L-410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.