Шаҳарчада муддатли ҳарбий хизматчилар учун кутубхона, маънавият ва маърифат хонаси, спорт зали, сунъий қопламали майдон, ошхона, ётоқхона, уларнинг оила аъзолари учун 23 та хонадон, 25 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва ўйингоҳ мавжуд.
Давлат Хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига хонадонлар калитлари ва байрам совғаларини топширишди.