Куни кеча Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Сариосиё туманида ҳомийлар кўмагида 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари “Ёшлар боғи”да кенг шодиёналар билан ўтказилди. Улар учун боғ ҳудудидаги кинотеатрда мультфильм намойишлари ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

Денов туманидаги “Ўзбегим” тантаналар саройида “Меҳр 2020-Денов” хайрия жамғармаси томонидан 60 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳамда 30 нафар қизларнинг ақиқа маросимлари ўтказиб берилди. Тадбирда иштирок этган туман мутасаддилари суннат тўйлари ва ақиқа маросимлари ўтказилган ўғил-қизларга ҳомийларнинг совғаларини топширишди.