Бу энг ички ҳалқаларга тегишли. Тадқиқотчилар сайёра уларни улкан чангютгич каби “сўриб олади” деган фикрда эди. Бу, эҳтимол, тортишиш кучи ҳаракати билан боғлиқ. Ҳалқаларнинг қолдиқлари Сатурн атмосферасига муз ёмғир шаклида тушади.

Одамлар космос ҳақида жуда кам нарса билишади ва Сатурн ҳалқаларини кузатиш даври хулоса чиқариш учун жуда қисқа муддат. Бироқ, олимларнинг фикрича, ҳалқаларнинг ёши 100 миллион йилдан ошмайди – яъни улар нисбатан ёш. Энди олимлар уларни йўқолиш жараёни қанчалик шиддатли эканлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

Сатурнни кузатиш учун энг илғор ускуналар – Гавайидаги Keck телескопи ва Жеймс Уэбб телескопи жалб қилинади. Дастлабки таҳлил яна бир неча юз миллион йил давомида ҳалқаларнинг мавжуд бўлишидан дарак бермоқда. Бу узоқ вақтдек туюлиши мумкин, аммо коинот стандартларига кўра, бу нисбатан қисқа давр. Узоқ муддатли кузатишлар ҳалқаларни йўқ бўлиш жараёнининг барча тафсилотларини очиб беришга ёрдам беради, деб хабар беради techcult.ru.