Суҳбат чоғида Саудия томонига Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, таълим тизимини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларга муносиб шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган изчил ишлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув доирасида Саудия томонига Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан Тошкент Давлат шарқшунослик университети билан Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқитувчи ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бунга жавобан ректор А.ал-Юби турли соҳаларда мамлакатимиз олийгоҳлари билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди.
Мулоқот якунида Тошкент Давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этиш мақсадида икки олий таълим муассасаларининг масъуллари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.