Кеча, 13 октябр куни, Енгил атлетика федерацияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги кўмагида, Нурафшон шаҳрида “Save Aral – 2021” спорт пойгасининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Қаторасига 3 йилдан буён ўтказилаётган “Save Aral” спорт пойгаларининг муҳим хусусияти шундаки, тадбирлар маршрути кичик шаҳарлар ва аҳоли пунктлари бўйлаб ўтказилган бўлиб, бу чекка туманлардаги аҳолини соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш ғояларига жалб қилиш учун имконият яратади. 

Жорий йилги пойгаларнинг дастлабкиси Косонсой, Хонабод, Яйпан, Зарафшон ва Зомин каби шаҳарларда бўлиб ўтди. “Save Aral – 2021” пойгасининг кейинги босқичи 16 октябрда Aнгрен шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Save Aral – 2021” лойиҳаси финал босқичи ноябр ойида бўлиб ўтади.