Сайлов-бу мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг кўзгуси, фуқароларнинг ўз иродасини эркин билдриши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок эишининг асосий шаклидир. Сайлов ҳар биримиз, бутун эл юртимиз учун яна бир жиддий бир синов вазифасини ўтайдиган, ҳалқимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини яққол кўрсатадиган ғоят муҳим тадбир эканини албатта ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Бу йилги Перзидент сайлови олдинги ўтказилган сайловлардан тубдан фарқ қилиб, ошкоралик руҳида ўтиши режалаштирилмоқда. Бунга биргина мисол, номзодларнинг дастурларида ҳам турли хил фикрлар акс этганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Сайловнинг қандай ўтиши кўплаб жиҳатларга, айниқса,  участка сайлов комиссияси фаолиятига бевосита боғлиқ эканлиги азалдан маълум. Таъбир жойиз бўлса, участка сайлов комиссияси - сайловнинг тақдири ҳал бўладиган энг масъулиятли майдон. Негаки, аввало, сайловчилар, қолаверса, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари – ҳамма айнан сайлов участкасининг фаолиятига қараб сайловни баҳолайди. Шу ерда сайловчилар овоз беради, сайлов бюллетенлари санаб чиқилади. Сайловга оид қонунларнинг самаралари шу ерда юзага чиқади, мажуд муаммолар  шу ерда акс этади.  

 Шунинг учун ҳам сайлов комиссиялари тизимининг энг қуйи бўғинда иш олиб борадиган мутахассислар миллий сайлов қонунчилигини ва халқаро сайлов стандарларини яхши билиши лозим. Улар, шунингдек, юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардан яхши хабардор, ахборот технологияларидан фойдаланишни пухта ўзлаштирган бўлишлари зарур.

Алоҳида таъкидлаш жойизки, Ўзбекистон тарихида  фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалда тўла таъминлаш, миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов андозаларини тарғиб қилиш, ўрганиш ва ўргатишга ҳеч қачон бугунгидек юксак эътибор қаратилмаган, кенг шароит ва қулай имкониятлар яратилмаган.

Миллий сайлов тизимидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган бундай кенг кўламли ишлар мамлакатимизда учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда гендер тенгликни ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини амалда таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилаётган доимий ва тизимли эътибор самарасидир. Бу инсон қадри устувор бўлган жамиятга хос юксак маънавиятнинг амалдаги яна бир рўёбидир. Зеро, юксак маънавиятли инсонлар жамиятидагина аёлларга эътибор ва эъзознинг бўлиши, мамлакатнинг эса ривож топишидаги - азалий ҳақиқатдир.

 Исоқжон Негматов,

Самарқанд давлат университети доценти