Унинг маълум қилишича,  коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ёки аломатлигининг бошқа монеликлари туфайли сайлов ўтказиш биносига ташриф буюриш имконияти бўлмаган сайловчилар учун турган (яшаш) жойида овоз бериш жараёни эпидемияга қарши талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Республикадаги мавжуд шифохоналарда даволанаётган беморлар ҳам Президент сайловларида фаол иштирок этишди. Жумладан, мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобиль сайлов қутилари орқали овоз беришлари ташкил этилди.

Сайлов комиссияси аъзоларининг COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмланганлиги ҳам уларни касалликдан ҳимоялашнинг яна бир муҳим омили бўлди.

Юқоридаги тадбирларнинг бажарилишига соғлиқни сақлаш тизимининг 21 мингдан ортиқ мутахассислари жалб этилди.