“Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га кўра, сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади ва уларга махсус гувоҳнома берилади.

ОАВ вакиллари сайлов жараёнида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳнома ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини ўзи билан бирга олиб юриши ва ваколатли шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.

Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнларини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларидан Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжат талаб этилади.