Хабарда айтилишича, ноодатий географияга эга мазкур қатновни ташкил этишдан кўзланган мақсад кўҳна Сурхон воҳасини Фарғона водийси билан янада яқинроқ қилишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 10 май санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар душанба кунлари соат 10:45 да Термиздан учган ҳаво кемаси, 12:05 Фарғонага келиб қўнади. Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари Фарғонадан 08:40 парвозни амалга оширган йўловчилар, Термизга 10:10 да етиб бориш имкониятига эга бўладилар, дейилади ахборотда.
Мазкур қатнов учун чипталарни Фарғона халқаро аэропорти авиакассасидан сотиб олишингиз мумкин.