Мазкур махсус поликлиникада коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки гумон қилинган беморларга ташхис қуйиш ва даволаш учун барча шарт шароитлар яратилди. Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ишлари тун кун навбатчилик асосида ташкил этилиб, унга малакали тиббиёт ходимлар жалб этилди.

Қолаверса, беморлар махсус поликлиникада ташкил этилган даво ўринларида ётиб даво муолажаларини олишлари, тиббий текширувлардан яъни лаборатория, ЭКГ ва бошқа шу каби текширувлардан шу ернинг ўзида ўтишлари мумкин. Биринчи ёрдам учун дори дармонлар захираси махсус поликлиниканинг ўзида яратилди.

Махсус поликлиникага ишга тушганидан бери 30 дан ошиқ мурожаатлар келиб тушди. Бемор ҳолати обдан ўрганилиб, ҳарорати юқори бўлганлари шифохонага, енгиллари эса уй шароитида даволаниш учун юборилади.

Бу ишларга жалб этилган шифокорлар таркибида рентгенолог, лаборант, икки нафар ҳамшира, бир нафар кичик тиббиёт ходими хизмат кўрсатади.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилояти

Соғлиқни сақлаш бошқармаси

матбуот хизмати ходими.