“Gross Insurance” компанияси томонидан ишлаб чиқилган иловада SOS тугмаси мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида сайёҳлар 24 соат давомида қўллаб-қувватлаш маркази операторига мурожаат қилиши мумкин. Уларга жойлашган манзилидан қатъий назар, тезкор ва малакали ёрдам тақдим этилади. Илова сайёҳнинг исталган мамлакатда жойлашган жойини автоматик равишда аниқлай олади. “Gross Mobile”дан Ўзбекистонда жойлашган суғурта полиси эгалари ҳам фойдаланиши мумкин. Улар энг яқин клиникани ёки дорихонани қидириш, шифокор билан учрашувга келиш ва йўлда авария юз берган тақдирда  фавқулодда вазият комиссарларига шошилинч қўнғироқ қилиш функцияларидан фойдаланиш ҳам мумкин.

Янги сайёҳлик иловаси тақдимоти пойтахтимиздаги “Courtyard by Marriott Tashkent” меҳмонхонасида ташкил этилди. Тақдимотда Ўзбекистоннинг 200га яқин сайёҳлик фирмаси вакиллари иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистондаги энг йирик суғурта компанияси саналган “Gross Insurance” ҳамда “Prestige Travel” туроператори, “Sun International” (Миср) меҳмонхонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Шунингдек, янги сайёҳлик йўналиши - Тошкент-Хургада (Миср) йўналишининг очилиш маросими ўтказилди. 2021 йил март ойидан Ўзбекистонда биринчи марта “Airbus 320 NEO” борти миллий ҳаво кемасида ҳар 10 кунда Тошкент - Хургада тўғридан-тўғри чартер рейслари амалга оширилади.