Уни ташкил этишдан мақсад халқ таълими тизими учун салоҳиятли раҳбарларни тайёрлаш ҳамда малакали кадрлар захирасини яратишдир. Семинарда вилоятдаги барча мактаблардан саралаб олинган директор ўринбосарлари, бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда психологлари иштирок этди. Ўқув жараёнида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, сенатор Жамшид Хожаев ёш мутахассислар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган 50 нафар ташаббускор кадр захирага танлаб олинди. Ўқув тадбирлари якунида захира кадрлардан 3 нафари Хатирчи туманидаги 21-, 23-, 37-мактабларга, 1 нафари Нурота туманидаги 4-мактабга ҳамда яна бир нафари Қизилтепа туманидаги 3-мактабга директори лавозимига тайинланди. Навоий шаҳридаги 7-мактабнинг бошланғич ташкилоти етакчиси эса шаҳар халқ таълими бўлими методисти вазифасига ўтказилди.

Дилноза АБДУҲАМИДОВА,

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги

Навоий вилояти бошқармаси мутахассиси