Тадқиқотчилар бу борада кўплаб тадқиқотларни ўрганишди. Улар овқатланиш сони, семириш ва диабет ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, аслида кунига уч марта овқатланиш кун давомида инсулин даражасининг пасайишига тўсқинлик қилади ҳамда субъектлар ўртача истеъмол қиладиган калория ва шакар миқдори билан танадаги инсулин рецепторларининг ортиқча юкланишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, вақти-вақти билан овқат емаслик, мунтазам, аммо кам овқатланиш, тунги газаклардан воз кечиш ва 12-14 соат давомида овқатланиш саломатликка фойдали таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Хусусан, овқатланишнинг бу формати танани дам олишга, инсулин ва глюкоза даражасини пасайтиришга ва кунига тахминан 550 калория истеъмолини камайтиришга имкон беради.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар вақти-вақти билан овқатланмаслик иштаҳани назорат қилиш ва энергия даражаси учун жавоб берадиган гормонларни тартибга солиши мумкин деган хулосага келишди. Бироқ кунлаб овқатланмаслик каби вақт билан чекланган парҳез бошқа турларининг соғлиқ учун фойдаси у қадар юқори эмас, деб хабар беради lenta.ru.