Саратон ривожланишининг энг юқори хавфи айниқса метаболик синдром ва яхши назорат қилинмайдиган метаболик касалликлар билан кечадиган, 10 йилдан ортиқ вақт давомида семизликдан азият чекаётган одамларда аниқланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати “Лента.ру”га хабар берди.
Кузатувлар шуни кўрсатдики, асосий омил ортиқча вазннинг ўзи эмас, балки унинг турида. Геноид семизлик (“аёллар”да учрайдиган тур) юқори хавф билан боғлиқ эмас, қорин семизлиги эса қорин соҳасида ёғ тўпланиши билан – кўпинча юрак-қон томир, метаболик ва онкологик муаммолар билан бирга кечади. Саркопеник семиришда ҳам хавф аниқланди, бу ҳолатда ортиқча ёғ мушак массаси йўқолиши билан бирга учрайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қорин семизлиги 10 йилдан ортиқ давом этса ва метаболик синдромнинг камида иккита компоненти, масалан гипертензия ва углевод ёки липид метаболизми бузилишлари билан бирга юз берса, саратон хавфи кескин ошади. Бундан ташқари, ортиқча вазнли ёки биринчи босқич семизлик билан оғриган даволанмайдиган беморларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимоли мунтазам равишда дори-дармонларни қабул қиладиган ва соғлиқ кўрсаткичларини кузатиб борадиган оғир семизликка чалинганларга қараганда юқори.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, диабет, гипертензия ва бошқа сурункали касалликларни муваффақиятли даволаш саратон хавфини камайтириши мумкин. Узоқ муддатли абдоминал семиришга эга ва организмидаги қон босими, қанд ва холестеринни назорат қилмайдиган беморлар чуқур тиббий кузатув учун устувор гуруҳ сифатида қаралиши керак, деб хабар берди lenta.ru.