“Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023-йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун шулар жумласидандир.
Қўмита мажлисида сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисда битимнинг асосий мақсади Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо-давлатларнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга йўналтирилган халқаро молия ташкилоти шаклида Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш эканлиги таъкидланди.
Битим Туркий инвестиция жамғармасининг мақсадлари, вазифалари, ваколатлари ва таркибини белгилайди.
Сенаторлар мазкур келишувнинг ратификация қилиниши Ўзбекистонга иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беришини алоҳида таъкидладилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.