Асар шифокорларга бағишланган эди. Тиббиёт ходимларига санъат орқали эҳтиром кўрсатиш ташаббуси барчага маъқул келди ва ўзбек тасвирий санъатида янги жанр ривожланишига ҳам туртки бўлди.

Мавзу қанчалик долзарб ва ватандошларимизда катта қизиқиш уйғотаётганидан хурсандман. Ташаббускор рассом-иллюстраторларнинг кўп қаватли уйларнинг деворларида спортчиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасидаги чиқишларига бағишланган муралларни яратиш ва уларнинг спортдаги ютуқларини тарихга муҳрлаш таклифи бизни ҳам қувонтиради.  

Шахсан мен ушбу ташаббус ғоясини қўллаб -қувватлайман. Унинг амалга ошиши Ватанимиз шарафини юксалтираётган спортчиларимизга чуқур эҳтиромимиз белгисидир. 

Бундай ташаббуслар юртимизда иқтидорли ва фаол ёшлар кўп эканининг яна бир исботи. Санъатни қўллаб-қувватлаш зарур. Аслида тарих санъатда ўз аксини топади. Санъатнинг Стрит-арт ва паблик-арт каби замонавий йўналишлари ижодкор ёшларимиз қўлида шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланиб бормоқда.