Унда сенаторлар, Қўмита экспертлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Хусусан, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунлар ҳамда мамлакатимиздаги автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларнинг ҳолати ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама марказида бўлди.
Бундан ташқари, мажлисда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Сенатига киритилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилнинг биринчи яримидаги ижроси юзасидан Молия вазирлиги мутасаддиларининг ахбороти эшитилди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида республика иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсиб, ЯИМ ҳажми 318,5 триллион сўмни ташкил этган.
Иқтисодий ўсиш саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 1,8 фоиз ҳамда хизматларда 8,0 фоизга таъминланган. Инфляция даражаси йил бошидан 4,4 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 10,9 фоизни ташкил этган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Мажлисда Давлат бюджети ижроси жараёнидаги йўл қўйилган хато ва камчиликларга эътибор қаратилиб, зарур тавсиялар билдирилди.
Сенатор ва экспертлар томонидан юқорида кўтарилган масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокамалар якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.