Мажлисда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини 2023-йил 24 августда чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилганидек, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида«ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида«ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида«ги ҳамда “Ер қаъри тўғрисида«ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.