Тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мазкур тайинлов билан у Миллий гвардия раҳбариятидаги муҳим лавозимлардан бири — қўмондоннинг биринчи ўринбосари сифатида хизмат фаолиятини давом эттиради.