Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармасига мана шундай ҳолатлар бўйича мурожаат келиб тушган.
"Ҳурматли фуқаролар! Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда туман шаҳар бўлим ходимлари томонидан аҳоли яшаш жойларида, аҳоли гавжум жойларда касаллик ўчоқларига қарши зарарсизлантириш, буғимоёқлиларга қарши дезинсекция, кемирувчиларга қарши дератизация тадбирларини ва даволаш профилактика муассасалари, умумтаълим мактабларида ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ишлатилаётган дезинфекция воситаларини активлиги (микробларга қарши фаоллигини) аниқлаш ишлари олиб борилади.
Аммо дезинфекция воситаларини сотиш билан шуғулланмайди.
Бундай ҳолатлар юз берса, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармасининг 67-226-49-25 - ишонч рақамига ёки ИИБнинг 102-қисқа рақамларга боғланинг", дея огоҳлантирмоқда Сирдарё вилоят СЭО ва ЖСБнинг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими