Фестиваль — асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий каштачилик анъаналарини намойиш этиш, моҳир ҳунармандлар ижодини тарғиб қилиш ва ушбу санъат турига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.
Тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ҳамда қўшни давлатлардан ташриф буюрган моҳир каштачилар иштирок этиб, ўзларининг ноёб ва бебаҳо ижод намуналарини намойиш этади.
Фестивал дастуридан:
миллий каштачилик намуналари кўргазмаси;
ҳунармандларнинг ижодий ишлари тақдимоти;
кашта тикиш бўйича маҳорат дарслари;
миллий ҳунармандчиликка оид кўргазма ва тақдимотлар;
маданий-кўнгилочар тадбирлар;
маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашиш тадбирлари ўрин олади.