— “Инсон тафтини инсон олади” шиори остидаги бугунги хайрия тадбирида 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, уйида ётиб қолган ҳамда шифохоналарда даволанаётган нуронийларимиз ҳолидан хабар олдик, — дейди фонднинг Қашқадарё вилоят бўлими раиси Н. Маҳматов. — Уларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 15 миллион сўмлик 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби хайрия тадбирлари вилоятимизнинг барча туманларида давом этмоқда.
Таъкидлаш керак, Шаҳрисабз туманининг “Сарой”, “Истиқбол”, “Шакартери” “Мираки”, “Хонтепа” ва “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган хайрия тадбирларида нафақат нуронийлар, балки ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати