-100 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз бронза медали учун кечган курашда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. Ҳамюртимиз бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Шу тариқа, делегациямиз медаллари сони 12 тага етмоқда. Жамоамиз ҳисобида барча пробадаги медаллар 4 тадан бўлиб турибди.