Ушбу китобда атоқли давлат ва жамоат арбоби, етук адиб, халқпарвар инсон Шароф Рашидовнинг ижодига назар, юрт тараққиёти ва келажаги учун қилган салмоқли меҳнати, зиёли аҳлига бўлган катта ҳурмати, таълим ва тарбия муносабати, кўпчиликка қилган яхшиликлари ҳамда у кишининг шахсий ҳаётдаги намуна бўлгулик ибратли ишлари хусусида сўз юритилади.

Китобдаги “Шарофнома”, “Ифтихор” асарлари Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодий фаолияти борасида сўз юритса, “Эҳтиром” манзумаси Янги Ўзбекистон боғининг ўттиз гулдастаси бўлиб кўнглингизга фахру ифтихор олиб киради.
   
Муаллиф: Сайёра Тўйчиева 
Муҳаррир: Муҳиддин Абдусамад
Дизайнерлар: Муҳаммадхон Юсупов
Техник муҳаррир: Аҳмад Тўра 
Мусаҳҳиҳ: Гулноза Эргашева
Нашриёт: “IJOD NASHR” 
Адади: 1000

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати