Мени бу қарордан қайтаришди ва “агар бундай қилсангиз нархлар ошиб кетади ва норозилик митинги бўлади” дейишди. “Мен бу муҳим қадам учун 1,5 йил тайёрландим. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди” деб жавоб бердим.
Мана, ҳаммаси жойида. Тадбиркорлар бемалол ишлашяпти, халқимиз фойдаланяпти. Қабул қилиб олганимизда 24 млрд доллар захирамиз бор эди. Ҳозир 35 млрд доллардан ошди. Чунки ҳар бир сўмни мақсадли ишлатяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев.