Пойтахт ҳокимлиги узоқ йиллик дўстлик ва қардошлик асосида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Муса Джаманбаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ манфаати ва барқарор ривожланиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини эътироф этди. Тошкентдаги замонавий қурилишлар, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маданий ҳордиқ ва туристлар учун яратилган имконият ҳамда шароитлар юқори суръатларда ўсаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Бишкекда Тошкент Савдо уйи, ҳамда Тошкент шаҳрида Бишкек Савдо уйини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш таклифини билдирди.
Тошкент билан Бишкек ва Ўш шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари йўлга қўйилганлигига аҳамият қаратиб, шаҳарларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, инвестицион ва бошқа лойиҳаларни кўпайтириш, шаҳарлар делегацияларининг ўзаро манфаатли ташрифини амалга оширишни таклиф қилди.
Шавкат Умурзоқов Қирғизистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун алоҳида аҳамиятли эканлигини қайд этиб, ҳар бир йўналишда биргаликда ишлашга, мавжуд алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдирди.