Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда шахматни энг тажрибали устозлардан, мутлақо бепул ўрганиш имконини берувчи UzChess YouTube каналини  ишга туширилди.

"Бугун ажойиб бир янгиликни эълон қилмоқчиман. “Ибрат фарзандлари” лойиҳасидан кейин жуда кўпчилик шахмат бўйича ҳам дарслар йўлга қўйишни сўрашганди. Шу сабаб жамоамиз билан шахматни нолдан бошлаб, энг тажрибали устозлардан, мутлақо бепул ўрганиш имконини берувчи UzChess YouTube каналини  ишга туширдик", дея ёзади Саъдуллаев ўзининг телеграм каналида.

Қайд этилишича, UzChess YouTube каналида бериб бориладиган дарслар орқали энди энг чекка ҳудуддаги ёшларда ҳам малакали устозлардан шахматни бепул ўрганиш имкони бўлади.