Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1986 й.т., Х.О.нинг “Odnoklassniki” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини номаълум шахс кўчириб олади.

Уларга махсус дастурлардан фойдаланиб, ишлов беради ва ушбу шармандали фотосуратларни бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 6.500 АҚШ доллари, бир дона "Apple iPhone 13 Pro" ва бир дона эркаклар тилла занжири талаб қилади.

Х.О. мазкур номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ИИБга мурожаат қилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., Т.У. экани аниқланди.

Т.У. талаб қилинган пуллар, "Apple iPhone 13 Pro" ва тилла тақинчоқни олиш вақтида ашёвий далилар билан қўлга олинди.

Т.У.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.