АКТ вазирлиги делегациясининг Барселона (Испания Қироллиги) да бўлиб ўтадиган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон Мобил Конгрессида иштирок этиш учун ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Huawei компаниясининг Евроосиёдаги минтақавий президенти Даниел Чжоу билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлат хизматларини рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича «Оқ китоб» (Whitepaper) ишлаб чиқилишида халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқилиши қайд этилди.
Шунингдек, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда аҳолига рақамли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ва такомиллаштириш учун мавжуд АКТ инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишда Huawei компаниясининг бевосита иштирокини таъминлашга қаратилди.
Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникаwияларини ривожлантириш вазирлиги ва Huawei компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Томонлар таъкидлаганидек, мазкур меморандумда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган аниқ чоралар акс эттирилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.