Тадбирда иштирок этаётган ШҲТ Ёшлар кенгашининг аъзо давлатлардаги масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар, ШҲТ ва Ёшлар кенгаши Котибияти вакиллари Ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида ёшларнинг тутган ўрнини ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон томони ташаббуси билан ўтказилган ШҲТ ёшлари ўртасида энг яхши стартап лойиҳалар танлови ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.