Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги манбасига кўра, йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария, фитосанитар ва ўсимликлар карантини тузилмалари раҳбарлари иштирок этади.

Анжуман доирасида ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2020-2021 йилларда ШҲТга раислик қиляпти ва 6 августда ташкилотга аъзо давлатлар адлия вазирларининг 8-йиғилиши ҳам видеоконференция шаклида ўтказилди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишидан сўнг 2021-2022 йиллардаги ташкилот раислиги Ўзбекистонга ўтиши кутиляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.