Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2021–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини самарали амалга ошириш доирасида ташкил этилаётган мазкур Форумга пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.
Хусусан, бу борада Форумга тайёргарлик кўраётган айрим вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Таъкидланганидек, Форум БРМнинг энг муҳим йўналишларидаги гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, Форум ўзига хос платформа сифатида давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этиляпти.
Форум 2022 йил 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.