Бир неча йил давомида 500 минг киши устида олиб борилган кузатувлар бу фикрни тасдиқлайди. Олимнинг сўзларига кўра, касаллик аксарият ҳолларда иссиқ чой ва бошқа ичимликлар истеъмол қилиш маданиятига эга мамлакатлар — Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистонда кўп учрайди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, нафақат жуда иссиқ чой ичадиган, балки, чекадиган ва спиртли ичимликларни истеъмол қиладиганлар учун ҳам касаликка чалиниш хавфи юқори.
Мутахассис чойнинг зарарли таъсирини қандай камайтириш мумкинлигини маълум қилди.
Аввало, ичимлик ўртача ҳароратда бўлиши керак. (Сиз пиёлани кўтариб бўлмайдиган даражада иссиқ чой ичишингиз мумкин эмас). Бундан ташқари, олим кунига уч-тўрт пиёладан ортиқ чой ичмасликни маслаҳат берди.