Унинг сўзларига кўра, озиш ва холестеринни камайтириш учун энг яхши сабзавотлардан бири бақлажон бўлиб, унинг таркибидаги антосиянинлар антисептик хусусиятларга эга ва яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
“Уларнинг энг кенг тарқалгани (антосиянинлардан) насунин. У асосан қобиғида мавжуд бўлиб, умумий антосиянинларнинг 70-90 фоизини ташкил қилади ва организмни оксидловчи стрессдан, ҳужайраларнинг шикастланишидан ва ҳимоя механизмларининг заифлашувидан ҳимоя қилади”, дейди Антипова.
Бундан ташқари, бақлажон шифо учун муҳим жараёнларда иштирок этадиган хлороген кислотани - антитумор, антиоксидант, гипогликемик, гипохолестеролемик, вирус ва микробларга қарши кислоталарни ўз ичига олади. Бундан ташқари, бу сабзавот жуда кўп фойдали озуқа моддаларга эга: у B гуруҳига мансуб витаминлар, каротин, калций, калий, фосфор, темир, марганец, магний, фолий кислотаси ва клетчаткага бой, дейилади iz.ru сайтида.