Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Расмий Пхеняннинг қайд этишича, ракетанинг Сариқ денгиз йўналишида учирилиши “қўшни давлат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаган”. Бунда Жанубий Корея назарда тутилган бўлса керак.
Жанубий кореялик мутахассислар Шимолий Корея томони эълон қилган фотосуратларни таҳлил қилиб, Hwasal-2 паст баландликда учаётганини пайқашди.
Қора рангли ракетада аввал учирилган Hwasal-1 ракетасидаги каби оқ чизиқлар бор эди.
Шимолий Корея Hwasal-1 ва Hwasal-2 қанотли ракеталарини илк бор 2021 йилнинг сентябри ва 2022 йилнинг январида синовдан ўтказган эди. Бу вақтга келиб, мос равишда 1500 ва 2000 километр масофани босиб ўта оладиган яна бир нечта Hwasal-1 ва Hwasal-2 учирилди.
Қанотли ракетанинг учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга баллистик ракета технологиясидан фойдаланишни тақиқловчи бир қанча резолюцияларини бузмайди. Бироқ, бу хавфсизликка жиддий таҳдид солиши мумкин, чунки бундай ракеталар ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.