Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятлари муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилишда Ислом Жасимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти ва вазифалари тўғрисида сўзлаб берди.

Юсупжан Мамат самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.