Глюк 1943 йилда Австрия-Венгриядан АШҚга келган яҳудий мигрантлар оиласида туғилган. Массачусетс штатидаги Уильямс коллежида, Йельск, Бостон ва Айовск университетларида инглиз тилидан дарс берган. Шоира ўз фаолияти давомида АҚШда бир неча бор юқори мукофотларга сазовор бўлди.  Америка шоирлар академияси мукофоти, Миллий танқидчилар жамияти китоб мукофоти, Пулицер мукофоти шулар жумласидандир.

Ушбу ҳафтада Нобел қўмитаси физиология ва тиббиёт, физика ва кимё соҳаларида ғолибларнинг номларини эълон қилди ва Тинчлик мукофоти эгаси жума куни эълон қилинади. Нобел ҳафталиги 12 октябрда якунланади, шунда ким иқтисодий соҳада мукофотга сазовор бўлганлиги маълум бўлади.

Коронавирус пандемияси туфайли тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади. Бу швед тадбиркор ва ихтирочиси Альфред Нобел вафот этган куни, 10 декабрда бўлиб ўтади. Бу йил ҳар бир Нобел мукофоти миқдори ўн миллион Швеция кронасига (миллион доллар атрофида) оширилди.

Нобел мукофотлари ажойиб илмий изланишлар, инқилобий ихтиролар, маданият ёки жамият ривожига қўшган катта ҳиссалари учун берилади.