Қайд этилишича, тизимда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида 2022 йил геолого-техник тадбирлар доирасида 3, 4 ва 12-сонли газ йиғув жойларига уланган газ қудуқларидан қазиб олинадиган табиий газни узатишни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қувурлар қувватини ошириш ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ишлаб чиқилган техник ечимга асосан 4-сонли газ йиғув жойидан 3-сонли газ йиғув жойида қурилиш ишлари бошланган газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426 миллиетрли умумий узунлиги 8,5 км. бўлган янги газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, ушбу лойиҳага параллел равишда янги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишларини жадаллаштириш учун лойиҳа асосида зарур бўлган қувур, қувур арматуралари ҳамда технологик аппаратлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда ажратилиб, қурилиш майдонига олиб келиниб ва майдонда ер ишларига киришилди.
Лойиҳани амалага ошириш билан “Шўртан” конига қарашли 3, 4 ва 12-сонли йиғув жойларидаги мавжуд газ ва шлейф қувурларида гидравлик қаршиликлар бартараф этилиб, қувурларнинг газ ўтказиш қуввати ортиши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ортишига эришилади.