Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Шўртангазкимё» мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.