44 ёшли Поль Макдональднинг уйи денгиздан бир неча мил узоқликда, бир вақтлар қирғоқ чизиғининг бир қисми бўлган ҳудудда жойлашган. Топилмани ўрганаётган палеонтологлар дельфин сўнгги музлик давридан кейин қирғоққа чиқиб қолган бўлиши мумкинлигини қайд этишди.
Шотландия Миллий музейининг умуртқали ҳайвонлар бўйича бош куратори Эндрю Китченернинг айтишича, топилган дельфин жуда кичик, у урғочи бўлиши мумкин.
Суяклар орасидан гўшт кесишда ишлатиладиган буғу шохидан ясалган синган асбобни ҳам топишди. Шу боис археологлар дельфин бу жойларда яшовчи қабилаларнинг ўлжасига айланганини тахмин қилишди, деб хабар беради mir24.tv.