Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилаётган Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатновига бағишланган тарғибот тадбирида маълум қилинди, дея хабар берди «Дунё» АА.

LOT Polish Airlines компанияси Сотув департаменти директори Марта Вишневска ўз нутқида Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Ўзбекистон туризмига бўлган қизиқиш юқори эканлигини ва Ўзбекистоннинг бой тарихи кўплаб сайёҳлар каби унда катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади. У бўлажак ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сайёҳлар алмашинувини янада ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига доир видеолавҳалар намойиш этилди ва иштирокчиларга тарғибот материаллари тарқатилди.