Мазкур қарор билан Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди. Янги университет соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштиришга ихтисослаштирилади.

Университет учта тиббиёт олий таълим муассасасини бирлаштирган ҳолда, ягона тизим асосида фаолият юритади. Ташкилотда халқаро талабларга жавоб берадиган таълим муҳити, замонавий моддий-техника базаси, инновацион бошқарув тизими жорий этилади.

Шунингдек, университетда халқаро мутахассислар жалб этилади, трансформация офиси фаолияти йўлга қўйилади, халқаро аккредитацияни амалга оширувчи миллий марказ ташкил этилади. Маънавий-маърифий ишлар, таълим сифатини баҳолаш ва илмий фаолиятни баҳолаш тизими тубдан янгиланади.


Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати