— Охирги йилларда саноатни ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширдик. Аммо энди бу ишлар тарихда қолди. Биз янада олдинга юришимиз керак.

Узоқ йиллар эгилиб пахта экдик ва пахта тердик, бироқ биримиз икки бўлмади. Бўлмади! Агар кимдир бу гапга рози бўлмаса, марҳамат, келсин, истаганча баҳс қилишим мумкин.

Мен Жиззах ва Самарқандда ҳоким бўлганман, ишим фақат пахта тайёрлаш эди. Аммо шунча пахта экиб, халққа бир сўм даромад бера олмадик. Ҳар йили шу вақтда ҳаммамиз пахта тераётган бўлардик.

Қарияларни далага киритиб: «Нуронийлар пахта термоқда», деган баландпарвоз гаплар билан телевизорда кўрсатардик.

Энди у кунлар ортида қолди, — деди Шавкат Мирзиёев.