Учрашув давлат бошқаруви ва номарказлаштириш соҳасидаги устувор масалалар, ҳар икки томонлама ҳамкорлик йўналишларни муҳокама қилиш, вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир аввалида вазирликнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида меҳмонга батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида Э.Шлэппи хоним ташрифдан мақсад, республика вазирлик ва идораларида учрашувлар давомида давлат бошқаруви тизими билан танишиб, уни мақбуллаштириш, номарказлаштириш бўйича Швейцариянинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда, янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда ёрдамлашиш эканлигини ҳамда вазирлик таклиф этаётган йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни кўриб чиқилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати.